Бугун 8 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Самарқандда фожиа: 2 киши ўлди, 11 киши касалхонада

Самарқандда фожиа: 2 киши ўлди, 11 киши касалхонада

Жорий йилнинг 16 март куни соат 21:40да Самарқанд вилояти, Нарпай тумани, Мирбозор қўрғони ҳудудидан ўтувчи “Самарқанд-Бухоро” М-37 автомобиль йўлининг 105-километрида "Lacetti" русумли автомашина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлнинг қатнов қисмини ажратиб турувчи бетон тўсиқни бузиб ўтиб, шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган “Газель” русумли микроавтобус билан тўқнашув содир этган.

Шу йўналишда ҳаракатланган “ВАЗ 2106” ва "Nexia-2" русумли автомашиналар шикастланган, ушбу автомашина ҳайдовчилари тан жароҳати олишмаган. ЙТҲ натижасида, “Газель” русумли микроавтобуснинг ҳайдовчиси ва бир нафар йўловчиси ҳодиса содир бўлган жойда вафот этишган. Яна бир йўловчи оғир тан жароҳатлари билан тиббий муассасага ётқизилган.

Микроавтобусда бўлган 9 нафар йўловчи ва "Lacetti" русумли автомашина ҳайдовчиси турли хил даражада тан жароҳат олиб тиббиёт муассасасига мурожаат қилишган. 

Киритилди: 12:24 17.03.2020. Ўқилди: 7543 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!