Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан суд қарорлари асосида энергия ресурслари ҳамда коммунал хизматлар соҳасидаги қарздорликларни ундириш юзасидан ижро ҳаракатлари тизимли равишда амалга оширилмоқда.
Хусусан, 2026 йил бошидан буён электр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви таъминоти корхоналари фойдасига жами 5 197 та ижро ҳужжати бўйича 74,1 млрд сўмлик ишлар тамомланди. Натижада 3 555 та ижро ҳужжати бўйича 43,6 млрд сўм қарздорликлар амалда ундирилиши таъминланди.
Жумладан, электр таъминоти корхоналари фойдасига 1 684 та ижро ҳужжати бўйича 35,7 млрд сўмлик ишлар тамомланиб, 1 108 та ижро ҳужжати асосида 24,6 млрд сўм қарздорликлар амалда ундирилди.
Шунингдек, табиий газ таъминоти корхоналари фойдасига 2 121 та ижро ҳужжати бўйича 22,9 млрд сўмлик ишлар тамомланиб, 1 445 та ижро ҳужжати асосида 11,8 млрд сўм қарздорликлар ундирилди.
Ичимлик суви таъминоти корхоналари фойдасига эса 1 392 та ижро ҳужжати бўйича 15,5 млрд сўмлик ишлар тамомланиб, 1 002 та ижро ҳужжати асосида 7,2 млрд сўм маблағнинг амалда ундирилиши таъминланди.
Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан суд ҳужжатлари ижросини таъминлаш, энергия ресурслари ва коммунал хизматлар учун қарздорликларни қисқартириш ҳамда ундиришга қаратилган ижро тадбирлари изчил давом эттирилмоқда.