Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Самарқандда "Дамас" машинасида 5 кишилик оиланинг жасади топилди

Самарқандда "Дамас" машинасида 5 кишилик оиланинг жасади топилди

15.05.2019 йил соат 13:00 ларда Қўшработ тумани Дўстлик маҳалласи ҳудудида жойлашган фермер хўжалиги ер майдонидан Дамас русумли автомашина ўрта ва орқа ўриндиқларида Иштихон тумани Чимқўрғон қишлоғида яшаган, фермер хўжалиги ишчиси А.Х. (1969 й.т.), унинг турмуш ўртоғи, уй бекаси З.Х. (1974 й.т.), ўғиллари Ж.И. (1998 й.т.), А.И. (2002 й.т.) ва О.И. (2004 й.т.)ларнинг мурдалари, ҳар бирининг бош ва юз соҳаларида оғир тан жароҳатлари, яъни қотиллик аломатлари билан топилган.

Воқеа жойига зудлик билан Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари, Ички ишлар вазири ўринбосари, Бош прокуратура Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бошқармаси бошлиғи, вилоят прокурори, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ҳамда тезкор-тергов гуруҳи аъзолари чиқдилар.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида Иштихон туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми а банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда мазкур мудҳиш жиноятни фош этиш учун барча зарурий тезкор-қидирув ва тергов ҳаракатлари тун-у кун амалга оширилмоқда.

Терговнинг бориши устидан Бош прокурорнинг алоҳида назорати ўрнатилди.

Киритилди: 14:16 16.05.2019. Ўқилди: 4008 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!