Бугун 10 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Самарқандда Cobalt ҳайдовчиси рулда ухлаб қолиб, аварияга учради

Самарқандда Cobalt ҳайдовчиси рулда ухлаб қолиб, аварияга учради

У аввал темир тўсиққа урилган ва автобус билан тўқнашиб кетган.

Бугун, 2 ноябрь куни Самарқанд шаҳри Афросиёб маҳалласи ҳудудидан ўтган Шоҳизинда кўчасида Cobalt ва автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақида вилоят ИИББ ЙҲХБ хабар берди.

Қайд этилишича, Cobalt русумли автомобиль ҳайдовчиси Шоҳизинда кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган вақтида ухлаб қолиши сабабли руль бошқарувини йўқотиб, йўлнинг чап томонида жойлашган темир тўсиққа урилган.

Оқибатда автомобиль йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетиб, ўз йўлида ҳаракатланиб келаётган автобус билан тўқнашган.

Ҳодиса натижасида Cobalt автомобиль ҳайдовчиси шифохонага ётқизилган. Автобус ичида йўловчилар бўлмаган, транспорт воситаларига шикаст етган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ТБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 14:16 02.11.2025. Ўқилди: 2287 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!