Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Самарқандда боласини кўрсатмагани учун эр хотинини пичоқлаб ўлдирди

A A A
Самарқандда боласини кўрсатмагани учун эр хотинини пичоқлаб ўлдирди

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида эр ўғлини кўрсатмаган хотинини пичоқлаган.

Гап нимада?

Кеча эр отасининг уйида яшаб келаётган турмуш ўртоғининг олдига маст ҳолатда бориб, ўғлини кўрсатмагани учун жанжаллашган.

Жанжал давомида эр ўзи билан олиб борган пичоқ билан хотинининг бир неча жойига урган. Уларни ажратиш учун келган қайнотани ҳам пичоқлаган. Қўшнилар чиққач, воқеа жойидан қочиб кетган.

Жабрланганлар шифохонага олиб борилган, лекин хотин вафот этган. Эр ҳозир ушланган, жиноий иш очилган.

Киритилди: 11:17 21.02.2020. Ўқилди: 3305 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда