Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Самарқандда банкоматдан 720 миллион сўмни "ухлатиб" кетганлар ушланди

Самарқандда банкоматдан 720 миллион сўмни "ухлатиб" кетганлар ушланди

2023 йил 25 январь куни Э.Т. "102" қисқа рақамга қўнғироқ қилиб, Каттақўрғон тумани “А.Навоий” МФЙ “А.Навоий” кўчасида ўрнатилган банкомат шохобчасидан номаълум шахслар томонидан бир дона банкомат қурилмаси ичида бўлган 720.000.000 сўм миқдордаги пуллари билан ўғирлаб кетилганлигини билдирган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида Каттақўрғон туман “Таварон” маҳалласи ҳудудидаги ташландиқ жойдан ўғирланган банкомат аппарати бўлакларга бўлинган ҳолда топилган.

Ушбу жиноятни содир этган шахсларни аниқлаш ва уларни қидириб топиш бўйича олиб борилган суриштирувлар давомида мазкур жиноятни 1995-й.т. Б.А., 1998-й.т. О.З., 1994-й.т. Б.Н. ва 1994-й.т. Х.О.лар содир этганлиги аниқланган.

Ҳозирда ушбу шахслар қўлга олиниб, уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 21:35 04.02.2023. Ўқилди: 3165 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!