Кеча Самарқанд шаҳрида муқаддам 26 июль кунлари учун кузатилмаган иссиқлик қайд этилди. Бу ҳақда "Ўзгидромет" метеорологи Эркин Абдулаҳатов хабар берди.
Маълум қилинишича, Самарқанд шаҳрида кузатувлар бошланганидан буён 26 июль санасида +40 даражадан юқори ҳаво ҳарорати қайд этилмаган экан. 2021 йилнинг 26 июлида Самарқандда биринчи марта шу кун учун ҳаво ҳарорати +40 даражадан юқорилаган.
Кўҳна шаҳар Самарқандда кеча ўтган йилда кузатилган рекорд иссиқлик кўрсатгичи қарийб бир даража юқориликда янгиланди, яъни +40.9 даража иссиқлик қайд этилган.