Самарқанд шаҳрида 17 сентябрдан бошлаб транспорт воситалари ҳаракатига қўйилган вақтинчалик чекловлар бекор қилинди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Хусусан, 14–17 сентябрь кунлари шаҳарнинг Ибн Сино, Бўстонсарой, Университет хиёбони, Г-34, Садриддин Айний, Регистон, Рудакий, Шоҳи Зинда, Уста Умар Жўрақулов, Ислом Каримов, Афросиёб, Беруний, Мирзо Улуғбек, Гулобод, Муқимий, Даҳбед кўчаларида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланиши муносабати билан мазкур кўчаларда жамоат транспорти воситаларининг ҳаракатига чеклов ўрнатилганди.
Бундан ташқари, Самарқанд шаҳридаги 28 та автобус, 2 та трамвай йўналишлари, шунингдек, иккита йўналишда такси хизмати вақтинча тўхтатилган эди.