Бугун 20 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Самарқандда автобусда ёнғин чиқди

A A A
Самарқандда автобусда ёнғин чиқди

2019 йил 29 май куни соат 19.00ларда Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида яшовчи 28 ёшли Д.А. бошқарувидаги “Исузу” русумли автобусни Оқдарё тумани Мустақиллик МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Самарқанд-Бухоро” йўлининг 12-км.да бошқариб кетаётган вақтида автобусда ёнғин содир бўлган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, кўрилган чоралар натижасида ёнғин  ўчирилган. Жароҳат олганлар йўқ. Ёнғин автобуснинг электр симлари қисқа туташуви оқибатида келиб чиққанлиги аниқланган. Келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Киритилди: 11:48 30.05.2019. Ўқилди: 1853 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар