Самарқандда “Авто-Дрифт” бўйича биринчи Ўзбекистон очиқ чемпионати ўтказилди.
Мусобақада хориждан ҳам спортчилар қатнашди. Шу жумладан, Қирғизистондан 7 нафар, Қозоғистондан 3 нафар, Туркиядан 1 нафар спортчи иштирок этди.
“Юқори савияда ташкил этилган тадбир юртимиз автоспорти ривожида муҳим қадам ҳисобланади”, дея ёзди Спорт вазирлиги матбуот хизмати.