Бугун 21 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Самарқандда ака-укалар эр-хотинни дўппослашди

A A A
Самарқандда ака-укалар эр-хотинни дўппослашди

Жорий йилнинг 3 декабрь куни Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида яшовчилар Т.Р.,  С.Д. ва унинг укалари Б.Д. ва С.Д.лар “Боғихон” МФЙда яшовчи У.Ю.нинг уйида безорилик оқибатида унинг турмуш ўртоғи Ш.Ю.(исмли аёл), отаси Т.Ю., укаси Ш.Ю. ва 2 нафар қариндошларини турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказганлар.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, натижада Ш.Ю. ва унинг 4 нафар қариндошлари касалхонага ётқизилганлар. Т.Р., С.Д. ва унинг 2 нафар укаси қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Киритилди: 14:47 04.12.2018. Ўқилди: 1838 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар