Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Самарқандда 50 минг доллар эвазига АҚШга жўнатмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда 50 минг доллар эвазига АҚШга жўнатмоқчи бўлган шахс ушланди

ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда 1996 йилда туғилган, Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаро Ж.Й. маҳаллий фуқарони 50 минг АҚШ доллари эвазига «Тошкент-Европа Иттифоқи-Мексика-АҚШ» йўналиши орқали АҚШга жўнатишни ваъда қилиб, зарур ҳужжатларни расмийлаштириш учун фуқаро Н.Т.дан «аванс» сифатида 10 минг АҚШ долларини олётган вақтида қўлга олинди.

Фуқаро Ж.Й.га тегишли автомашина кўздан кечирилганида фуқаро Н.Т.га тегишли хорижга чиқиш паспорти, унинг қизининг ИД-картаси, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ва ҳоказолар борлиги аниқланиб, ашёвий далиллар тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 15:16 25.03.2023. Ўқилди: 1596 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!