Бугун 24 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Самарқандда 5 нафар фуқаро Исроилга кетиш учун 60 000 АҚШ долларига яқин пул тўлагани маълум бўлди

Самарқандда 5 нафар фуқаро Исроилга кетиш учун 60 000 АҚШ долларига яқин пул тўлагани маълум бўлди

ош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган У.В. ва Ф.Ф. уч нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларни Исроил давлатига ишга юборишлари эвазига жами 52 700 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланиб, У.В. ва Ф.Ф. томонидан ўз айбига иқрор бўлиб, фуқаролардан қўлга киритган пуллари ҳисобидан 7 000 АҚШ долларининг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Худди шундай, Самарқанд шаҳридаги “E.L.” нодавлат таълим муассасаси иш юритувчиси У.Ҳ. фуқаролар З.З. ва Б.А.ни ушбу ўқув марказида ўқитиб, кейинчалик Исроил давлатига ишга юбориши эвазига жами 6 700 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: Бугун 17:42. Ўқилди: 746 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!