Бугун 21 ноябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Самарқандда 49 киши нега заҳарланганлиги маълум бўлди

Самарқандда 49 киши нега заҳарланганлиги маълум бўлди

2023 йил 14-15 август кунлари Самарқанд шаҳри, Рудакий кўчасида жойлашган фаст-фуд таомларини тайёрлаш ва сотиш фаолияти билан шуғулланаётган “Бир зумда” номли савдо шохобчасида тайёрланган “Ҳот-дог”дан 49 нафар фуқаро заҳарланиб “овқат токсикоинфекцияси” ташхиси билан вилоят юқумли касалликлар клиник шифохонасига ётқизилган. Санэпидқўмита Ахборот хизмати бу ҳақда расмий баёнот берди.

Жорий йилнинг 21 август ҳолатига кўра, шифохонада даволанишда бўлган беморларнинг барчасига амалга оширилган тиббий муолажалардан сўнг аҳволи яхшиланганлиги сабабли уйларига жавоб берилган.

Ўрганиш жараёнида “Ҳот-дог” тайёрлашда ишлатилган сабзи салатини Самарқанд туман, “Боғи тилло” маҳалласида яшовчи фуқаро М.С. томонидан уй шароитида тайёрланганлиги аниқланган. Сабзи салатини тайёрлашда иштирок этган хонадон аъзолари М.С. ва А.У.дан иш анжомларидан тайёр сабзи салати ва ичимлик сувидан намуналар олиниб, Санэпидқўмитанинг Самарқанд шаҳар бўлими лабораторияларига юборилган.

Шунингдек, “Бир зумда” номли савдо шохобчасида ваколатли орган билан келишилган тартибда 2023 йил 18 август куни текшириш ўтказилди. Текшириш давомида савдо шохобчасида технологик эҳтиёжлар учун ишлатилаётган иш анжомлари маркировкаланмаганлиги, идиш ювиш хонаси санитария қоида ва меъёрларга зид равишда ташкил этилганлиги ҳамда савдо шохобчасида хавфсизлиги кафолатланмаган уй шароитида тайёрланган салатларни ишлатилишига йўл қўйилганлиги аниқланди.

Бу эса “Умумий овқатланиш корхоналарига қўйиладиган гигиеник талаблар тўғрисида”ги 0027-22-сонли СанҚваМни ҳамда “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги қонуннинг 24-моддаси, “Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунни 14-моддаси талаблари бузилганлигини кўрсатади.

Аниқланган камчиликлар юзасидан “Бир зумда” номли савдо шохобчасининг иш фаолияти 18 августдан вақтинча тўхтатилган ва корхона раҳбари А.А.га маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Киритилди: 18:52 22.08.2023. Ўқилди: 6253 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!