Бугун 30 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Самарқандда 47 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди

A A A
Самарқандда 47 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди

Самарқанд вилоятида ҳам Республикамизнинг бошқа вилоятлари сингари «Долзарб 40 кунлик» махсус профилактик тадбирлари доирасида жиноий гуруҳларга аъзо бўлган, ижтимоий муҳитга салбий таъсирини ўтказишга уринган бир неча шахслар қўлга олинмоқда.

Хусусан, Махсус хизмат ва ҳуқуқ-тартибот идоралар томонидан ўтказилган рейд тадбирлари давомида, Самарқанд вилоятида 47 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олиниб, уларнинг 6 нафарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди, 25 нафари маъмурий тартибда қамоққа олинди.

Рейд тадбирлари давомида, ушбу шахслардан гиёҳвандлик ва психотроп воситалар, совуқ қуроллар (кастет, бита ва б.) просессуал тартибда расмийлаштирилиб олинди.

Ҳозирда, махсус-рейд тадбирлари давом эттирилмоқда.

Киритилди: 18:01 06.12.2023. Ўқилди: 2022 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!