Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Самарқандда 4 нафар фуқаронинг ўлими юзасидан жиноий иш қўзғатилди

Самарқандда 4 нафар фуқаронинг ўлими юзасидан жиноий иш қўзғатилди

Жорий йил 28 март куни соат тахминан 11:00 ларда Самарқанд шаҳри М.Шайхзода МФЙ, Лахутий кўчаси 31-уйда вақтинча яшовчи 5 нафар фуқаролар хонадонда ўрнатилган иситиш печи (голланд печи) дан ис гази ажралиб чиқиши натижасида заҳарланиб, 4 нафар фуқаро вафот этиб, 1 нафари эса кучли заҳарланиш аломатлари билан РШТТЁИАМ Самарқанд филиалига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 259-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари шаҳар ИИБ ТБ томонидан олиб борилмоқда. 

Бундан ташқари, марҳумлар ишлаган уйининг эгаси Ф.Х. ички ишлар орган ходимларининг қонуний талабларини бажармаганлиги ҳамда ходимларнинг ўз хизмат барчини бажаришларига қаршилик кўрсатилганлиги ҳолати юзасидан Ф.Х.га нисбатан тегишли маъмурий баённома расмийлаштирилди. 

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2021 йил 29 март кунги қарори билан Ф.Х.га МЖтКнинг 194-моддаси ва 195-моддаси билан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Киритилди: 22:12 29.03.2021. Ўқилди: 2849 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!