Бугун 10 сентябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Самарқандда 3 ёшли бола энага қўлида оғир зўравонликка учрагани айтилмоқда

Самарқандда 3 ёшли бола энага қўлида оғир зўравонликка учрагани айтилмоқда

Каттақўрғон туманида энага қарамоғида қолдирилган 3 ёшли бола оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.

Гувоҳлар ва боланинг яқинлари айтишича, боланинг қўллари сим билан боғланган, қизиб турган электр плитага ўтқазилган ва танасида кўплаб куйиш ҳамда кўкариш излари аниқланган. Шифокорлар болага оғир операция ўтказиб, тери кўчириш амалиётини бажарган.

Шифокорнинг маълум қилишича, бола куйишдан ташқари бир неча кун овқатсиз қолдирилган ва анча озиб кетган. Ҳозир унинг аҳволи қониқарли.

⚠️ Болалар омбудсмани ушбу ҳолатни назоратга олган, Самарқанд вилояти бўйича вакили вазиятни ўрганмоқда.

❗️ Ҳолат юзасидан ҳуқуқий баҳо берилиши ва айбдорлар аниқланиб, қонун доирасида чора кўрилиши кутилмоқда.

Киритилди: 12:38 09.09.2026. Ўқилди: 884 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!