Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Самарқандда 26 киши заҳарланди: сабаби “хот-дог”

Самарқандда 26 киши заҳарланди: сабаби “хот-дог”

Жорий йилнинг 7 октябрь куни соат 14:10дан 8 октябрь соат 24:00га қадар Самарқанд вилоят юқумли касалликлар шифохонасига 26 нафар фуқаро кўнгил айниши, қайд қилиш, бош оғриши, умумий ҳолсизланиш, ич кетиши, ошқозон соҳасида оғриқ, тана ҳароратининг кўтарилиши каби шикоятлар билан шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум бўлишича, 6 октябрь куни соат 13:00 ва соат 17:30лар оралиғида барча беморлар Самарқанд шаҳар Сиёб деҳқон бозори ҳудудида жойлашган «Бахтиёр» МЧЖга қарашли хот-дог тайёрлаш шохобчасидан хот-дог ва шаурма маҳсулотларини истеъмол қилишган. «Бахтиёр» МЧЖга қарашли хот-дог шохобчасида ўрганиш ўтказилганда, у ўз фаолиятини тўхтатганлиги ва хот-дог маҳсулотлари мавжуд эмаслиги аниқланган.

«Бахтиёр» МЧЖда бир кунлик муддатда текшириш ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилига тегишли ҳужжатлар тўпланиб, буюртма тайёрланган.

Беморларнинг аҳволи, якуний ташхис ҳамда ўтказилган профилактик ва эпидемияга қарши тадбирлар тўғрисида қўшимча ахборот тақдим этилиши маълум қилинган.

Киритилди: 10:53 09.10.2019. Ўқилди: 3451 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!