Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Самарқандда 2 та жиноят иши қўзғатилди

Самарқандда 2 та жиноят иши қўзғатилди

4 февраль куни тахминан соат 15:33 ларда Самарқанд шаҳар Рудакий кўчасида жойлашган дорихонанинг эгаси 19 ёшли Ў.Б. вазни 0,8 гр. бўлган 10 та конвалютадаги жами 100 дона “кодекс” номли дори-воситасини 150.000 сўм эвазига қонунга хилоф равишда сотган вақтида Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ушланиб, холислар иштирокида тегишли тартибда расмийлаштирилган.  Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва Ў.Б.га нисбатан ушбу модда билан айблов эълон қилинган, ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

5 февраль куни соат 19:00 ларда, Самарқанд шаҳар “8 март” кўчасида жойлашган дорихонанинг эгаси 21 ёшли Б.Ў. вазни 0,4 грамм бўлган 50 дона “кодекс” номли дори-воситасини 75.000 сўм эвазига қонунга хилоф равишда сотган вақтида Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ушланиб, холислар иштирокида тегишли тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва Б.Ў.га нисбатан ушбу модда билан айблов эълон қилинган, ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 

Киритилди: 10:30 12.02.2020. Ўқилди: 2310 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!