Бугун 25 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

Самарқандда 2 гектар ерни 490 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди

Самарқандда 2 гектар ерни 490 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди

Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1993 йилда туғилган шахс Самарқанд туманида истиқомат қилувчи, 1983 йилда туғилган фуқаро билан тил бириктириб, унинг турмуш ўртоғига иссиқхона ташкил қилиш учун ажратиб берилган 2 гектар ер майдонини харидорга 490 минг АҚШ долларига сотишини ва мансабдор танишлари орқали ҳужжатларини расмийлаштириб беришини айтиб, олдиндан 50 минг АҚШ доллари талаб қилади.

ДХХ, ИЖҚКД ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда 1993 йилда туғилган шахс 50 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур икки фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Унутманг, ер участкаларини ажратиш ва сотиш фақатгина “E-AUKSION” электрон савдо платформаси орқали шаффоф ва қонуний тарзда амалга оширилади.

Киритилди: Бугун 12:22. Ўқилди: 401 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!