Бугун 22 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Самарқандда 15 нафар бемор коронавирусни енгди

A A A
Самарқандда 15 нафар бемор коронавирусни енгди

Самарқанд вилоятида 15 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб чиқди ва реабилитацияга кузатилди.

Тузалганларнинг барчаси Самарқанд вилоятидан (6 нафари Самарқанд шаҳридан, 4 нафари Тойлоқ туманидан, 3 нафари Оқдарё туманидан, 1 нафардан эса Пайариқ ва Иштихон туманларидан) бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Уларнинг 6 нафари эркак, 9 нафари аёл, энг ёши каттаси 52 ёшда, ёши кичиги эса 11 ёшда.

Вилоятда шу пайтга қадар 129 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда уларнинг сони 144 нафарга етди.
Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 2156 нафарни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Киритилди: 14:52 15.05.2020. Ўқилди: 3162 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар