Бугун 21 октябрь, 2021 йил, пайшанба

O'ZB

Самарқанд йўлида "Fura" юк машинасида ёнғин чиқди

Самарқанд йўлида "Fura" юк машинасида ёнғин чиқди

Кеча, 12-октябр куни соат 23:38 да Самарқанд вилояти Булунғур тумани “Олмазор” МФЙдан ўтган М-39 йўлининг 1048 км.да ҳаракатланаётган “МАН” русумли тиркамали юк автомашинасида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида туман ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 00:01 да етиб бориб, ёнғин соат 00:05 да қуршаб олинган ва соат 01:12 да ўчирилган. Маълумот учун, энг яқин ёнғин ўчириш қисмдан ёнғин содир бўлган манзилгача масофа тахминан 18 км. ни ташкил этади.

Ёнғин натижасида юк автомашинасининг тиркамасига юкланган тахминан 25 тонна полиетилен рулонлар ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Киритилди: 15:12 13.10.2021. Ўқилди: 1053 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!