Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг собиқ ўринбосари Зойир Тоирович Мирзаев 7 ноябрь куни Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов тумани ҳокими лавозимига тайинланди, деб ёзмоқда Kun.uz.
2010 йилнинг 17 декабридан 2016 йилнинг 15 декабригача Самарқанд вилоятини бошқарган Зойир Тоирович Мирзаев айни пайтда туман ҳокими вазифасига тайинланган учинчи собиқ Самарқанд вилояти ҳокими бўлмоқда.
Унгача 2006 йилнинг декабридан 2008 йилнинг апрелигача вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Аъзамхон Усмонович Баҳромов аввал Қўшработ тумани ҳокими (04.09.2017 – 11.11.2017) ва 2017 йил 11 ноябрдан Каттақўрғон туман ҳокими вазифасига тайинланган эди.
2016 йилнинг 23 декабридан 2017 йилнинг 12 июнигақадар Самарқанд вилояти ҳокими лавозимида ишлаган Ҳиммат Қўчқорович Оқбўтаев 2017 йилнинг 11 ноябридан буён Қўшработ тумани ҳокими вазифасида ишламоқда.
Хўш, мустақиллик йилларида Самарқанд вилоят ҳокимлигига тайинланган раҳбарлар айни пайтда нима иш билан банд?
KUN.UZ очиқ манбалардан тўплаган маълумотларга кўра, вилоятга раҳбарлик қилаётган собиқ амалдорларнинг кўпи ҳамон давлат ишида ишлашмоқда. Уларнинг орасида Ўзбекистон Республикасининг амалдаги президенти Шавкат Мирзиёев ҳам бор.