Мажбурий ижро бюросининг Самарқанд вилояти Оқдарё тумани бўлими ходимлари томонидан Оқдарё туманидаги маъсулияти чекланган жамиятларининг бирида текшириш ўтказилди.
Назорат тадбирида жамият томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида ги Қарорининг талаблари қўпол равишда бузилганлиги аниқланди.
Хусусан, умумий фойдаланишдаги электр тармоғига жами 27,6 кВт. қувватли ускуналар орқали 409 кун давомида электр энергиясидан қонунга хилоф равишда фойдаланиб келган.
Жамият мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳатти-ҳаракатлари натижасида туман электр таъминоти корхонасига 85 млн. 979 минг сўм миқдорида зарар етказганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан фуқаро Ҳ.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 1852-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.