Бугун 6 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига янги бошлиқ тайинланди

A A A
Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига янги бошлиқ тайинланди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Зайниев Сухроб Сабирович Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

С. Зайниев 2003 йилда Самарқанд давлат тиббиёт институтининг бакалавриат, 2006 йилда магистратура, 2010 йилда аспирантура босқичларини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида мазкур олий ўқув юртининг педиатрия факультети декани ўринбосари, стоматология факультети декани, Самарқанд давлат тиббиёт институти 2-клиникаси бош шифокори ўринбосари каби қатор масъул лавозимларда ишлаган.

Тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга С.Зайниев тайинловга қадар Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари сифатида меҳнат қилиб келаётган эди.

Киритилди: 12:02 31.10.2023. Ўқилди: 6627 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!