Бугун 29 январь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Самарқанд шаҳрида реклама қурилмаси ўзбошимчалик билан электр тармоғига уланганлиги аниқланди

Самарқанд шаҳрида реклама қурилмаси ўзбошимчалик билан электр тармоғига уланганлиги аниқланди

"Ўзэнергоинспекция" Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Самарқанд шаҳрида якка тартибдаги тадбиркор М. Н. га қарашли реклама қурилмаси ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида, электр таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 788,4 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 11:45. Ўқилди: 252 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!