Бугун 23 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Самарқанд ҳокими Эркинжон Турдимов «уруш» эълон қилди

Самарқанд ҳокими Эркинжон Турдимов «уруш» эълон қилди

Бугун, 18 февраль куни ўтказилган ҳокимлик соатида туман ва шаҳарлардаги аҳоли яшаш жойларини ободонлаштириш ҳамда санитария ҳолатини яхшилаш, маиший чиқиндилар билан боғлиқ масала муҳокамаси чоғида Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов ушбу масалага бефарқлик ва эътиборсизликка қарши “уруш” эълон қилишини таъкидлади. Бу ҳақда "zarnews.uz" ёзмоқда.

– Яқинда баҳор келади, табиат уйғонмоқда, – деди Э.Турдимов. – Шунга ҳамоҳанг мудроқ кайфиятдаги кишилар ҳам уйғониши керак. Атрофга разм солсин, ўз яшаш ва иш жойи, маҳалла-кўй, кўчалар ободлигига эътибор қаратсин. Баҳорни уйғониш, янгиланиш фасли деймиз, одамлар ҳам бунга тайёр бўлиши лозим. Тайёргарлик эса аввало ўз уйимиздан, ўзимиздан бошланса, айни муддао бўларди.

Киритилди: 11:36 18.02.2020. Ўқилди: 15638 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!