Бугун 19 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Самарқандда уч аёл талончилик содир этишди

A A A
Самарқандда уч аёл талончилик содир этишди

Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида 11 май куни Тошкўприк маҳалласида яшовчи уй бекаси Г.С. ИИБга ариза билан мурожаат қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Шу куни соат 12.30ларда 3 нафар номаълум аёллар Г.С.нинг уйига келиб, улардан 2 нафари уни ушлаб турганлиги, 1 нафари уйига кириб, у ердан 200 АҚШ доллари, 280 минг сўм пули, 3 турдаги матоси, 1 дона пичоғи, 3 дона сочиқлари, 1 дона Самсунг телефон аппарати ва қувват манбаини олиб воқеа жойидан яширинганликларини маълум қилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида яшовчи С.Ж., Китоб туманида яшовчи З.Х.ва бирга яшовчи синглиси З.Х.лар содир этганликлари аниқланиб ушланганлар.

 

Киритилди: 23:57 12.05.2018. Ўқилди: 1462 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар