Бугун 14 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

«Салом, Сардоба, биз биргамиз!» хайрия акцияси доирасида қанча маблағ йиғилганлиги маълум қилинди

A A A
«Салом, Сардоба, биз биргамиз!» хайрия акцияси доирасида қанча маблағ йиғилганлиги маълум қилинди

Жорий йилнинг 3–14 май кунлари давомида хайрия акцияга молиявий ҳисса қўшишни истовчилар томонидан жами 289 970 249  сўм маблағ келиб тушган. 

Жумладан, махсус ҳисоб рақамига (20212000100981895003) ташкилотлардан 225 813 575 млн сўм ўтказилди. Шунингдек, Payme ва Click тўлов тизимлари орқали фуқаролардан 64 156 674 сўм хайрия қилинди.

Пул маблағлари 403 нафар фуқаролардан ҳамда бир қатор ташкилотлар томонидан хайрия қилинган. Улар қаторида:

➤ "KRKA" халқаро фармацевтика компанияси (Словения) — қиймати 70 305 600 млн сўмга тенг дори-дармонлар;
➤ "S.Y.R Forwarders Ltd" транспорт компанияси — қиймати 5.2 млн сўмга тенг гигиена воситалари.

Шунингдек, эндиликда хорижда истиқомат қилаётган юртдошларимиз ҳам хайрияда иштирок этишлари мумкин. Хорижий валютадаги ҳисоб рақамлари:
юридик шахсларга — 2021 2840 4009 8189 5001
жисмоний шахсларга — 5174 2500 5190 8630

Киритилди: 21:05 14.05.2020. Ўқилди: 3805 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!