Бугун 12 март, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Салкам 63 минг долларга «платина» сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Салкам 63 минг долларга «платина» сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Қимматбаҳо металларнинг ноқонуний савдосига чек қўйилди.

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Божхона органлари ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда Андижон шаҳрида яшовчи, 1985 й.т. шахс бир нечта ташмачилар кўмагида «Дўстлик» халқаро назорат ўтказиш пункти орқали божхона назоратини четлаб ўтган ҳолда, Қирғиз Республикасидан олиб келинган ва қиймати 17 минг АҚШ долларига тенг бўлган, жами 162 гр тилла буюмларни қабул қилиб олиб, Андижон шаҳри томон ҳаракатланган вақтида Хўжаобод туманидаги ЙПХ масканида ушланди.

Сўнгра, ундан Қўқон шаҳрида истиқомат қилувчи, 1983 й.т. фуқаро 908 гр «Платина» металини сотиш учун харидор излаётганлиги тўғрисида маълумот олинди.

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида, ушбу фуқаро қимматбаҳо метални шартли харидорга 62 950 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 20:22. Ўқилди: 394 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!