Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Саида Саидбекова кино оламидаги катта танаффус ҳақида: "Қаерда дейсиз, ҳамма гап тўйгача экан..."

Саида Саидбекова кино оламидаги катта танаффус ҳақида: "Қаерда дейсиз, ҳамма гап тўйгача экан..."

Актриса Саида Саидбекова нима сабабдан кино оламида катта танаффус қилганига ойдинлик киритди. Бу ҳақида актриса "YouTube"даги "YashinTV" каналига берган интервьюсида гапириб берди.

— Тўғрисини айтсам, турмуш ўртоғим билан танишишимизни битта фильм деса ҳам бўлади: жуда қизиқ бўлган. Йигитлар қизларни кўрса, хушомад қилгиси, гап отгиси келади. Улар билан биринчи марта кўчада тасодифан кўришиб қолганмиз. Аввал бошида дўст бўлиб, яқин инсон бўламиз деган мақсадда гаплашиб юрганмиз. Хўжайиним жуда ҳам рашкчилар, қаттиқ туриб, жуда ҳам тез муддат ичида совчиларни юбориб, тўйимизни тезлаштириб юбордилар.

Тўйимизгача фильм сценарийларини кўриб, агар сценарий яхши бўлса роль ижро этасиз, дедилар. (Кулиб). Қаерда дейсиз, ҳамма гап тўйгача экан, ундан сўнг рашклари жуда ҳам қаттиқ бўлиб кетди. Ҳаттоки ижтимоий тармоқларга киришимга ҳам рухсат бермадилар. Фақатгина фарзандларимиз дунёга келганидан сўнг Instagram тармоғидан фойдаланишга рухсат берганлар.

Хуллас, тўйдан сўнг барча съёмкаларга қаршилик билдирдилар. Телефон рақамларимни ҳам алмаштирдим. Фақат уй ишлари, бола тарбияси билан банд бўлдим. Лекин шу вақт ичида хўжайиним ҳам, қайнона-қайнотам ҳам қўлларидан келганича зериктирмасликка ҳаракат қилишди, рўзғорда ёрдамларини аяшмади. Яхши ташвишлар, ширин хотиралар билан ҳаётимизнинг 3-4 йили қандай ўтиб кетганини ҳам билмай қолдик , дейди Саида Саидбекова.

Киритилди: 12:52 29.04.2021. Ўқилди: 20036 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!