Саида Мирзиёева Канаданинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Кристофер Дагган билан учрашди.
Мулоқот давомида савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, ишбилармонлик алоқаларини ривожлантириш, таълим соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда виза тартибларини енгиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, икки томонлама ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, қўшма ташаббусларни амалга ошириш ва фуқароларимиз учун янги имкониятлар яратиш юзасидан фикр алмашилди.
Ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш ва амалий натижаларга эришиш муҳимлиги таъкидланди.