Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Саида Мирзиёева Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди

Саида Мирзиёева Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди

Кеча Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Зеавит Бен Хиллель хоним билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Гендер тенглигини таъминлаш бўйича комиссияси аъзоси Саида Мирзиёева маълум қилди.

"Суҳбат жараёнида кенг қамровли масалалар муҳокама қилинди. Жумладан, Гендер тенглиги мавзуси ва Ko’ngil ko’zi каби хайрия лойиҳаларининг амалга оширилишига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув илиқ дўстона руҳда ўтди. Келгусидаги ҳамкорлик тўғрисида келишиб, турли йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирдик", деб ёзади у.

Киритилди: 07:53 05.06.2021. Ўқилди: 2805 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!