Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Керолин Лемм билан учрашди.
Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва келажакдаги истиқболли йўналишлар муҳокама қилинди.
Суҳбат давомида аёллар учун имкониятларни кенгайтириш ва бизнес билан шуғулланишни хоҳлаган барча фуқаролар учун тенг шарт-шароит яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, Ўзбекистон-Америка бизнес форуми — икки давлатнинг 150 дан ортиқ ишбилармонлари ўртасида янги лойиҳа ва ғояларни тўғридан-тўғри муҳокама қилиш учун самарали ва ўзига хос платформа экани таъкидланди.
Лемм хоним томонидан тақдим этилган, Ўзбекистонда шаффофлик тамойилларини илгари суриш, жамоатчилик билан очиқ мулоқотни ривожлантириш ва ахборот сиёсатини модернизация қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларимизни эътироф этувчи мукофот учун самимий миннатдорлик билдираман, — деб ёзади Саида Мирзиёева ўзининг Телеграм каналида.