Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

"Сабаҳ" Чемпионлар лигасига чиқиб, камида 20 млн евро ишлаб олди

"Сабаҳ" Чемпионлар лигасига чиқиб, камида 20 млн евро ишлаб олди

Озарбайжоннинг "Сабаҳ" клуби тарихида илк бор Европа Чемпионлар лигасининг лига босқичига чиқди.

UEFA тўлов тизимига кўра, лига босқичида иштирок этувчи ҳар бир клуб 18,62 млн евро кафолатланган мукофот пули олади. Қўшимча коэффициент ва рейтинг тўловлари билан "Сабаҳ"нинг минимал даромади тахминан 20,18 млн еврони ташкил қилиши кутилмоқда.

Бу сумма яна ошиши мумкин. Лига босқичида ҳар бир ғалаба учун 2,1 млн евро, дуранг учун эса 700 минг евро тўланади.

"Сабаҳ" плей-офф жавоб учрашувида "Ҳапоэл Беэр-Шева"ни қўшимча вақтда 5:2 ҳисобида мағлуб этди ва икки ўйин натижасига кўра 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувда Ўзбекистон миллий жамоаси футболчиси Умарали Раҳмоналиев ҳам гол урди.

Киритилди: 17:02 26.08.2026. Ўқилди: 924 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда