Европа Иттифоқи Украинадаги можаро ҳудудидан болаларни эвакуация қилиш билан боғлиқ ҳолат сабаб Татарстон раҳбари Рустам Миннихановга нисбатан санкциялар жорий қилди.
Европа Иттифоқи Кенгаши қарорига кўра, 10 нафар жисмоний шахс ва 17 та ташкилотга нисбатан активларни музлатиш ҳамда ЕИ ҳудудига киришни тақиқлаш кўринишидаги чекловлар жорий этилган.
Санкциялар рўйхатига Россия ва КХДРдаги болалар ҳамда ёшлар спорт лагерлари ҳам киритилган.