Россиянинг машҳур "Жара" халқаро мусиқий фестивали Ўзбекистонда ўтказилади.
20-21 май кунлари Тошкентдаги “Янги Ўзбекистон” истироҳат боғида россиялик юлдузларнинг концерти бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда “Севимли” телеканали Эмин Агаларовга таяниб.
Фестивалда Григорий Лепс, Жонни, HammAli & Navai ва бошқалар чиқиш қилади.
"Жара" халқаро мусиқа фестивалига 2016 йилда Эмин Агаларов асос солган. Тадбирнинг концерт кунларининг трансляцияси бутун МДҲ бўйлаб ўртача 150 миллион томошабинни тўплайди.