Бугун 24 ноябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Рубио ва Ермак Женевада бўлиб ўтган музокараларда сезиларли даражада олдинга силжиш ҳақида маълум қилди

Рубио ва Ермак Женевада бўлиб ўтган музокараларда сезиларли даражада олдинга силжиш ҳақида маълум қилди

АҚШ давлат котиби музокаралар давом эттирилишини айтди, бироқ тафсилотларни келтирмади, дея хабар бермоқда нашр.

"Менимча, бу учрашувдан асосий хулоса шундаки, у жуда муҳим бўлди. Эҳтимол, бу январдан АҚШнинг янги маъмурияти иш бошлаганидан буён ўтказилган энг яхши учрашув ва энг яхши кун бўлди", — деди Марко Рубио журналистларга.

Украина делегациясига раҳбарлик қилаётган Украина президенти офиси раҳбари Андрей Ермак ҳам бугунги учрашув самарали бўлганини таъкидлади.

"Биз сезиларли ўзгаришга эришдик ва украин халқига муносиб бўлган адолатли ва мустаҳкам тинчлик сари ҳаракатланмоқдамиз", — деди Ермак.

Киритилди: Бугун 08:55. Ўқилди: 309 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!