The Atlantic нашри шарҳловчиси Энн Эпплбаумга кўра, АҚШдаги коррупция даражаси Украинадагидан ҳам оғирроқ бўлиши мумкин. Унинг таъкидлашича, Жаред Кушнер ва Стив Уиткофф Америка давлат институтларидан ўзлари ва ўз доирасидаги бизнес гуруҳларнинг манфаатларини илгари суриш учун фойдаланмоқда.
Журналистнинг ёзишича, АҚШ президентининг яқин вакиллари хусусий келишувларни амалга ошириш йўлида мамлакатнинг ташқи сиёсатини ҳам шакллантираётгани таҳликали ҳолатдир.
«Бу – замонавий Америка сиёсатда ҳали кузатилмаган, тарихий масштабдаги манфаатлар тўқнашуви», — дея хулоса қилади Эпплбаум.
Муҳокама эса асосий савол атрофида давом этмоқда: Ростдан ҳам АҚШдаги коррупция Украинадагидан ёмонми?