Россиянинг Польшадаги элчиси Сергей Андреев Польша Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири ўринбосари Маркин Пшидач TVN24 телеканалида маълум қилди.
“Соат 11:00 да (Тошкент вақти билан 14:00) элчи Сергей Андреев Россиянинг ўтган ҳафтадаги ҳаракатлари муносабати билан ТИВда бўлади”, — дея Пшидач сўзларидан иқтибос келтиради РИА Новости.
Аввалроқ Россиянинг Германиядаги элчиси Сергей Нечаев Россия таркибига янги ҳудудларнинг қўшиб олиниши муносабати билан Германия ташқи ишлар вазирлигига чақирилгани хабар қилинганди.