Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Россиянинг Украинага ракета ҳужуми туфайли Польша ҳаво кучларини шай ҳолатга келтирди

Россиянинг Украинага ракета ҳужуми туфайли Польша ҳаво кучларини шай ҳолатга келтирди

Польша Ғарбий Украинадаги Россия ракеталари таҳдиди туфайли ҳаво кучларини кўтарди.

Бу ҳақда Польша армиясининг оператив қўмондонлиги хабар берди.

"Эрталаб Россия Федерациясининг узоқ масофали авиацияси томонидан, шу жумладан Украина ғарбий ҳудудида жойлашган нишонларга зарба бериш билан боғлиқ қизғин фаоллик кузатилди" - дейилади хабарда.

"Польша ҳаво ҳудуди хавфсизлигини таъминлаш учун барча зарур тартиб-қоидалар ишга туширилди ва тезкор қўмондонлик вазиятни доимий равишда кузатиб боради", - дея қўшимча қилди Польша армиясининг тезкор қўмондонлиги.

Эслатиб ўтамиз, Россия армияси 26 август куни эрталаб Украина ҳудудига йирик ракета ва дронлардан ҳужум уюштирган эди. Ракета зарбалари натижасида портлашлар Харков, Кривой Рог, Кропивницкий, Днепр, Хмелницкий ва Винница вилоятларида қайд этилган.

Украиналикларни хавфсиз жойларда қолишга чақирмоқда.

Киритилди: 12:11 26.08.2024. Ўқилди: 1617 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!