Бугун 9 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Россиянинг Украинага оммавий бостириб кириши бошланганидан бери қанча тинч аҳоли вафот этгани маълум бўлди

Россиянинг Украинага оммавий бостириб кириши бошланганидан бери қанча тинч аҳоли вафот этгани маълум бўлди

Россиянинг Украинага оммавий бостириб кириши бошланганидан бери 3752 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди, 4062 нафари яраланди, дея хабар беради БМТ.

Ҳалок бўлганлар орасида 250 нафари болалардир.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг қайд этишича, ҳақиқий қурбонлар сони кўпроқ. Аммо шиддатли жанглар кетаётган жойлардан маълумотлар кеч келади ва кўплаб хабарлар ҳали ҳам тасдиқланмаган.

Хусусан, кўплаб тинч аҳоли жабрлангани айтилаётган Мариупол, Изюм ва Попаснада қурбонлар сони ҳақида тўлиқ маълумот йўқ.

Хабар қилинишича, ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганларнинг аксарияти узоқ масофали портловчи қуроллар, жумладан, оғир артиллерия ва кўплаб ракета зарбалари, шунингдек, ракета зарбалари ва ҳаво ҳужумлари туфайли содир бўлган.

Киритилди: 15:32 18.05.2022. Ўқилди: 3026 марта. Фикрлар сони: 31 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!