Бугун 17 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Россиянинг қўшнилари рус тилидан воз кечяптими?

A A A
 Россиянинг қўшнилари рус тилидан воз кечяптими?

Украинадаги уруш Марказий Осиёда лингвистик силжишни кучайтирди, ёшлар ўз она тилларида мулоқот қилишни танлаб, рус тилидан воз кечди , деб ёзади Foreign Policy. Қозоғистон ва Ўзбекистон лотин алифбосига ўтди, Қирғизистонда эса қирғиз тилини ҳимоя қилиш бўйича қонунлар қабул қилинди.

Нашрнинг қайд этишича, бу тенденция айниқса, қирғиз тилининг таъсири нафақат кундалик мулоқотда, балки маданият ва сиёсатда ҳам кучайиб бораётган Бишкекда сезилади.

Уруш бошланганидан кейин Қирғизистон Россиядан миграция учун асосий йўналишлардан бирига айланди. Биргина 2022 йилда мамлакатда 270 мингдан ортиқ Россия фуқаролари рўйхатга олинган. Ушбу оқим рус тилининг жамиятдаги ўрни ва миллий ўзликни ҳимоя қилиш зарурати ҳақида ички мунозараларни келтириб чиқарди. Жамиятда рус тилини миллатлараро мулоқот тили сифатида сақлаб қолиш маданий суверенитетга таҳдид солиши мумкинлиги ҳақидаги фикрлар тобора кўпроқ айтилмоқда.

2023-йилда президент Садир Жапаров барча мансабдор шахслар расмий фаолиятда қирғиз тилидан фойдаланишни талаб қилувчи қонунни имзолади. Бу қарор Москвада салбий муносабат уйғотди, аммо мамлакат ичида тарихий адолатни тиклаш йўлидаги қадам сифатида қабул қилинди.

Қирғиз тили аста-секин касбий ўсиш тили ва миллий ўзликни англатувчи тимсолга айланиб бормоқда. Тилимпоз каби онлайн платформалар қирғиз тилини ўрганиш учун ресурслар таклиф этади ва тил курсларига қизиқиш тез суръатлар билан ошиб бормоқда. Қирғиз тилини ўргатишга ихтисослашган “Лингуа Юрт” мактабига нафақат маҳаллий аҳоли, балки Қирғизистонда ишлаётган хорижликлар томонидан ҳам талаб ортган.

Россия империяси давридан бери рус тили маданий бирлашиш ва ассимиляция қилишнинг асосий воситаси ролини ўйнади. Совет даврида руслаштириш сиёсати нафақат тўхтаб қолмади, балки аксинча, янада кенг кўламга эга бўлди. Халқлар айниқса 1920-йилларда Иосиф Сталин даврида фаол равишда руслаштирилди.

Ўша пайтда Москва республикалардаги ҳар қандай этник ва тил хилма-хиллигини атайлаб бўғиб, рус тили марказий ўринни эгаллаган умумий совет ўзига хослигини жорий қилди.

Бироқ, Россия-Украина уруши Россия Федерациясининг ўзида Россиянинг кўплаб қўшнилари ва халқларини рус тилининг аҳамиятини қайта кўриб чиқишга мажбур қилди. Собиқ Иттифоқнинг кўплаб давлатларида, жумладан, Украина ва Болтиқбўйи давлатларида миллий тилларнинг тикланишига кескин силжишлар кузатилди. “Марказий Осиёда бу жараён секинроқ кечди, бироқ ҳозир жадаллик касб этмоқда”, деб таъкидлайди Foreign Policy.

Киритилди: 13:32 11.04.2025. Ўқилди: 1272 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!