Россиянинг “Прогресс МС-27” космик кемаси билан “Союз-2.1а” ракета ташувчиси Бойқўнғир космодромидан муваффақиятли учирилди.
“Прогресс МС-27” орбитага 2,5 тонна юк, жумладан ускуналар, кийим-кечак, озиқ-овқат ва экипаж учун зарур бўлган нарсалар, шунингдек, ёқилғи, сув ва азот етказиб беради.
Бу жорий йилда Россия космик ракетасининг саккизинчи парвозидир.