Ливанда Россия манфаатлари анча чекланган. Совет даврида ливанлик талабалар, айниқса, Коммунистик партия аъзолари, Москвадаги Патрис Лумумба университетига таклиф қилинган ва замонавий Россияга нисбатан бир оз хайрихоҳлик сақланиб қолган.
«СССР бу ердаги коммунистик партиялар билан жуда фаол эди ва уларнинг манфаатлари умумий эди», деди Левина.
Бугунги кунда Россиянинг Ливан билан алоқалари унчалик кенг эмас, дейди у - Ҳизбуллоҳ ҳақида гап кетганда эса, у анчадан бери мураккаб бўлиб келган.
1975 йилдан 1990 йилгача давом этган Ливан фуқаролар уруши пайтида Ҳизбуллоҳ Триполидаги позицияларни ўққа тутилишини тўхтатишни мақсад қилиб, Сурияга бўлган таъсиридан фойдаланиш учун Москвага босим ўтказиш ниятида уч совет дипломатини гаровга олгани айтилади. Хабарларга кўра, бир гаровга олинган киши қатл этилгандан сўнг, КГБ бунга жавобан Ҳизбуллоҳ етакчисининг қариндошини ўғирлаб, кастрация қилган. Қолган гаровга олинганлар тезда озод қилинган. Бу нарса на Ҳизбуллоҳ, на Кремль томонидан расман тасдиқланмаган.
Де-факто иттифоқчилар ҳали ҳам унчалик яқин эмас.