Бугун 28 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Россиянинг ҳарбий харажатлари 190 миллиард долларга етди

Россиянинг ҳарбий харажатлари 190 миллиард долларга етди

Бу Собиқ Иттифоқ давридан кейинги рекорд кўрсаткич, дейилади Стокгольм халқаро тинчлик муаммоларини тадқиқ қилиш институти (SIPRI) келтирган маълумотларда

Стокгольм халқаро тинчлик муаммоларини тадқиқ қилиш институти (SIPRI) маълумотларига кўра, 2024 йилдан бери армияга ажратилаётган маблағлар 5,9 фоизга, урушдан олдинги даврга нисбатан эса 96 фоизга ошган. Таққослаш учун, СССР 1987-1990 йилларда мудофаа учун йилига 218-245 миллиард доллар сарфлаган.

SIPRI ҳисоб-китобларига кўра, Россияда ҳарбий эҳтиёжлар учун соатига ўртача қарийб 22 миллион доллар сарфланмоқда. Мамлакатнинг замонавий тарихида илк бор барча давлат харажатларининг 20 фоизи армияга йўналтирилган.

Бюджетнинг бевосита ҳарбий қисмидан ташқари, қурилиш, таълим ва ижтимоий сиёсат каби бошқа соҳаларда ҳам яширин ҳарбий харажатлар мавжуд. Якунда умумий ҳарбий харажатлар деярли 16 триллион рублни ташкил этган — бу федерал бюджетнинг қарийб 38 фоизи демакдир. Ҳарбий бюджет ҳажми бўйича Россия дунёда АҚШ (954 млрд доллар) ва Хитойдан (336 млрд доллар) кейин учинчи ўринни эгаллади.

Киритилди: Бугун 15:25. Ўқилди: 299 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!