Якшанба куни Ростов вилоятига уюштирилган ҳужум натижасида Россиянинг энг йирик ҳарбий полигони – Кадамовский зарар кўрди, деб ёзади Россия телеграм-каналлари.
22 декабр куни эрталаб Ростов вилоятига қўшма ҳужум уюштирилди. Камида тўртта дрон Новочеркасск яқинидаги Персиановский қишлоғидаги ҳарбий полигон ҳудудига зарба берди. Ҳужум натижасида машғулот майдонидаги ўқ-дорилар омборида ёнғин ва портлаш бошланди.
Бундан ташқари, Милероводаги ҳарбий аеродром устидан ракета уриб туширилган. Шунингдек, 22 декабр куни телеграм каналлари хабарига кўра, дронлар Новочеркасск давлат электр стансиясига ҳужум қилишга уринган.