Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Россиянинг АҚШ билан ядровий уруши қандай бошланиши мумкинлиги айтилди

Россиянинг АҚШ билан ядровий уруши қандай бошланиши мумкинлиги айтилди

Россия ва АҚШ ўртасидаги потенциал уруш оддий қурол қўлланилиши билан бошланиши мумкин, ва бир неча кундан бир ойгача ва ундан кўпроқ вақт ўтганидан кейин эса ядро қуролидан фойдаланилади. Бу ҳақда ҳарбий эксперт, ҳарбий фанлар доктори Константин Сивков ўз мақоласида айтиб ўтди, деб ёзади «РИА Новости».

Унинг фикрича, АҚШ зарбага тайёрлигининг бевосита белгиси элчи ва дипломатик миссия ходимларининг чақириб олиниши бўлади. Шунингдек, Россия чегаралари яқинида ҳарбий машғулотлар ниқоби остида қўшинлар жойлаштирилиши ва мамлакат ҳудуди бўйлаб зарбалар бериш имконини берувчи ҳудудларда ҳарбий-денгиз кучларининг зарба гуруҳлари яратилиши мумкин.

Эҳтимолий тажовузкорнинг бундай хатти-ҳаракатлари, экспертнинг фикрича, Россияга олдини олувчи чоралар, масалан, Россияни нишонга олган баллистик ва қанотли ракеталарнинг таянч ҳудудларига ноядровий қурол билан превентив зарба бериш учун вақт беради.

Бундан ташқари, муаллиф ядровий тийиб туриш салоҳиятини кенгайтириш учун ядровий каллакларга эга ўрта масофага учувчи баллистик ракеталарни ишлаб чиқишни кенгайтиришни таклиф қилмоқда.

Киритилди: 12:45 08.11.2018. Ўқилди: 2355 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!