Украина Ҳарбий-ҳаво кучларининг маълум қилишича, Россия шанбага ўтар кечаси Украинадаги нишонларга 67 та учувчисиз учоқ учирди, бу эса 11 минтақада, жумладан, пойтахт Киевда ҳаводан огоҳлантиришларга сабаб бўлди.
Унда айтилишича, дронлардан 58 таси уриб туширилган, яна учтаси электрон қурол тизимлари ёрдамида йўқ қилинган.
Бир дрон қолдиқлари Украина парламенти – Олий Рада олдидаги кўчада суратга олинди. Украина парламенти матбуот хизмати қурбонлар ва парламент биносида вайрона бўлмаганини маълум қилди.
Ҳаво ҳужумлари Россия кучларининг бир ҳафта давом этган йирик дрон ва ракета ҳужумлари церийасидир, жумладан сешанба куни Полтава шаҳридаги ҳарбий академия ва госпиталга уюштирилган ҳужумда 55 киши ҳалок бўлган ва яна 328 киши яраланган.
Чоршанба куни ғарбий Лвов шаҳрида, фронт чизиғидан узоқда содир бўлган навбатдаги ҳужумда етти киши, жумладан, она ва унинг уч қизи ҳалок бўлди.