Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Россиялик рэпер Қозоғистондан чиқариб юборилди

Россиялик рэпер Қозоғистондан чиқариб юборилди

Қозоғистонда келиб чиқиши озарбайжонлик бўлган россиялик рэпер, "Navai" тахаллуси билан танилган Наваи Бакировга нисбатан қўзғатилган жиноят иши тугатилди ва санъаткор мамлакатдан чиқариб юборилди.

Бу ҳақда Жамбил вилояти Ички ишлар департаменти матбуот хизмати маълум қилган.

Маълумотларга кўра, Бакиров 13 октябрь куни Қирғизистондан Қозоғистонга киришда "Қордай" чегара пунктида қўлга олинган. Полициянинг билдиришича, санъаткор бўлган автомобилни кўздан кечириш давомида гиёҳвандлик моддаси топилган.

"Россиялик рэп ижрочисига нисбатан қўзғатилган жиноят иши, унинг ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этгани, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлгани ҳисобга олиниб ҳамда жиноят-процессуал қонунчилиги талабларига мувофиқ, реабилитация қилинмайдиган асослар билан тугатилди. Қабул қилинган процессуал қарор назорат органи (прокуратура) томонидан тасдиқланди. Чет эл фуқароси мамлакат ҳудудидан чиқариб юборилди", — дейилади хабарда.

Киритилди: 15:40 20.10.2026. Ўқилди: 954 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда